UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  248 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  7 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  11 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  5 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Фернанду Сантуш: "Португалия халқини бахтли қилишни истаймиз" Янгиликлар

Фернанду Сантуш: "Португалия халқини бахтли қилишни истаймиз"

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш финал олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Аввал айтгандим, Португалиянинг Европа чемпионатидаги мақсади - финалга чиқиш ва бош совринни қўлга киритиш. Биз ўз кучимизга ишонамиз. Жамоа Португалия халқини бахтли қилишни истамоқда. Уларга байрам туҳфа этмоқчимиз.

Франция терма жамоасини ортиқча муҳокама қилиш шарт эмас. Уларни қандай кучга эга эканликларини барча яхши билади. Турнир аввалида айтгандим, ғолибликка учта энг асосий фаворитлар булар - Испания, Германия ва Франция эди. Франция тахминларни оқлади ва мана финалда ўйнамоқда. Мусобақа давомида эса бошқа даъвогарлар ҳам пайдо бўлишди. Португалия, яъни биз шулар жумласидан.

Франция терма жамоасидаги алоҳида ижрочилар? Тўғриси, ҳеч кимни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Сабаби, улар сафида ўйнайдиган барча футболчилар юқори малакали ижрочилар саналишади. Уларнинг барчаси бизни бирдек ташвишлантиради. Франция таркибидаги исталган футболчи финал тақдирини ҳал этишга қодир. Чунки уларнинг барчаси жаҳон даражасидаги футболчилар.

Португалияда ҳам ажойиб жамоа ва кучли ижрочилар мавжуд. Бизнинг футболчилар ҳам финал масаласини ҳал этишга қодир. Бизни бутун турнир давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб келган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар нафақат стадионда, балки ҳар куни бизни қўллаб келишди. Уларнинг ишончи бизни янада илҳомлантирди.

Финалда эса Португалия ўз мухлисларига керагидан ҳам кўпроқ муҳтожроқ бўлади. Бу баҳсда ишқибозларимизнинг ўрни ҳам муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ниҳоятда керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика