Фернандо «Сити» билан шартнома тузиш учун Манчестерга келди

Narzulla Saydullayev
7 июл 2014, 08:28
Сўнгги 6 йил давомида «Порту»да ўйнаган Фернандо Манчестер шаҳрига етиб келди.
Яқин соатлар ичида 26 ёшли бразилиялик футболчи «Манчестер Сити» билан 4 йиллик шартнома тузади, деб хабар бермоқда O Jogo нашри.

Фернандонинг расмий таништирув маросими шу ҳафта бошида бўлиб ўтади.

Олдинроқ «Сити» футболчи учун 15 миллион евро тўлагани ҳақида хабарлар чиққанди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru