UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  0 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  4 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  2 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  29 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0

Фернандеш АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди Янгиликлар

Фернандеш АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди

"Олд Траффорд"га келганига кўп бўлмаганига қарамасдан, Бруну Фернандешни кўплаб футболчиларга қиёслашди, шу жумладан Эрик Кантонага ҳам.

Бироқ Брунунинг ўзи бошқа ярим ҳимоячидан ўрнак олади ва уни АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи деб ҳисоблайди.

"Балки, мен Пол Скоулзга ўхшашга истарман. Пол доимо рақиб жарима майдончаси ёнида ўйнарди, ассистентлик қилишни ёқтирарди ва голлар урарди.

Ўтган мавсумда "Брюгге"га қарши ўйинда бир нарсани сезиб қолдим. Ошхонага кирганимизда телевизорда Пол Скоулзнинг МЮ таркибидаги голларини кўрсатишаётганди. 

Овқатландик, бироқ видеони томоша қилишда давом этдик. Ўшанда Фредга қараб: "Сен ҳам шундай бўлишинг керак. Полга қара, рақиб жарима майдончасида қандай ўйнамоқда. Сен эса дарвозага зарба бермайсан", дедим. Шу куни Фред иккита гол урди.

Скоулз АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи бўлган деб ўйлайман. Кўпчилик Фрэнк Лэмпардни ҳам бу борада санаб ўтади, чунки у кўпроқ голлар урган. Шунингдек, "Ливерпуль" таркибидаги Жерард ҳам зўр бўлган. Бироқ ушбу учала футболчиларнинг ўртасидаги фарқ жуда катта.

Тўғрисини айтаман, Англиядаги ярим ҳимоячиларда у каби сифатларни кўрмадим. Менимча, сўнгги уч авлод футболидаги энг яхши ярим ҳимоячи мен учун Пол Скоулз", - деди Фернандеш.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика