Фернандес: "CAS нега "Реал" санкциялари муддатини қисқартиргани сабабини билсак ёмон бўлмасди"
22 дек 2016 10:25
Янгиликлар
Фернандес: "CAS нега "Реал" санкциялари муддатини қисқартиргани сабабини билсак ёмон бўлмасди"
"Барселона"дагилар Лозаннадаги спорт арбитраж суди ФИФАнинг "Реал" борасида чиқарган қарорини нега қисқартириши ҳақида билишмоқчи.
Бу ҳақда Каталония спорт клуби директори Роберт Фернандес айтди.
"CAS нега "Реал" санкциялари муддатини қисқартиргани сабабини билсак ёмон бўлмасди. "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги фарқни билмоқчиман. Ҳақиқатни билиш футбол фойдасига бўлади. Адвокатларнинг жавобини кутишимизга тўғри келади" - дейди Фернандес.
"Реал" ва "Атлетико" ФИФА томонидан икки трансфер ойнаси мобайнида янги футболчиларни харид қилиши таъқиқланган эди. Аммо кейинроқ "Реал" 90 кун ичида муаммони ўз фойдасига ҳал қилди. Олдинроқ худди шу жазо "Барселона"га қўлланилган эди, аммо Каталония клубининг апеляцияси қабул қилинмаган.
Фикрлар