

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Рио Фердинанд кимни АПЛнинг энг яхши марказий ҳимоячиси деб санашини маълум қилди.
"Лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиси? Бу – Стоунз. Салиба ҳам жуда зўр, у тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам доим хотиржам. Аммо менимча, у кучли шерик бўлмаганида бунчалик муваффақиятга эришмаган бўларди, чунки Габриэль ҳам мақтовга лойиқ футболчи", – деди Фердинанд.



