UZ

Сўнгги янгиликлар

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  35 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  17 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Феликснинг тақдири нима бўлади? "Барселона" мураббийлар штаби ва раҳбариятнинг фикри бир-бирига зид келмоқда Янгиликлар

Феликснинг тақдири нима бўлади? "Барселона" мураббийлар штаби ва раҳбариятнинг фикри бир-бирига зид келмоқда

"Барселона" Португалия терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жоау Феликс борасида ҳали ҳам якуний қарорга келмаган.

Футболчи "Атлетико"дан мавсум охиригача ижарага олинганидан хабарингиз бор. Мураббийлар штаби футболчи жамоага кераклигига шубҳа қилмоқда, спорт бўлими эса уни таркибда сақлаб қолиш керак деб ҳисобламоқда.

Феликс "Барселона"даги фаолиятини жуда яхши бошлади, аммо кейин унинг ўйинида пасайиш кузатилди. Январь ойида португалияликнинг агенти Жорже Мендеш "Атлетико" ва "кўк-анорранглилар" ўртасида музокараларни бошлаганди. 

Маълумотларга қараганда, "Барселона" Феликснинг ижара муддатини узайтириш ва уни 2025 йилда сотиб олишни истамоқда. "Атлетико" эса Жоаудан бир йўла қутулмоқчи. Айни дамда музокаралар "Барселона"нинг ташаббуси билан тўхтатилган.

Жорий мавсум Феликс барча мусобақаларда 22 ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди ҳамда 5 бор сариқ карточка ишлаб олди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика