Фекир қай тариқа "Ливерпуль"га ўта олмаганини айтди

Mirjalol Normatov
16 янв 2021, 11:32
"Бетис" хавбеки Набиль Фекир 2018 йилда қандай қилиб "Ливерпуль"га ўта олмагани ҳақида гапирди.

"Ҳақиқатни билмоқчимисиз? Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам нима учун шундай бўлганини тушунмаяпман.

"Ливерпуль" учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлгандим ҳам. Аммо клубдагилар мен билан шартнома имзолашдан бош тортди. Баҳоналар кўп бўлди. Узоқ йиллар олдин тиззамдан жароҳат олгандим. Буни ҳатто унутиб ҳам юборгандим. Балки шунинг учундир", - деди Фекир.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›