UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  0 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  1 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  28 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  9 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1

Федерация кубоги-2017: Ғани Джулиев “Жомбой”ни финалга олиб чиқди Янгиликлар

Федерация кубоги-2017: Ғани Джулиев “Жомбой”ни финалга олиб чиқди

Самарқандда давом этаётган “Федерация кубоги-2017” мусобақаси қизғин паллага кирди. СВФФ томонидан ўтказилаётган мусобақанинг дастлабки ярим финалида “Жомбой” ва “ТОЗК” жамоалари тўқнаш келишди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими тенг курашлар остида кечди ва дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. Иккинчи бўлимга келиб “Жомбой” жамоаси кетма-кет ҳужумлари билан рақибидан устун кела бошлади. Натижада 74-дақиқада Ғани Джулиев ташкил этилган чиройли комбинацияни гол билан якунлади. Голдан сўнг “ТОЗК” жамоасининг футболчилари ҳисобни тенглаштириш учун бор эътиборини қарши ҳужумга қаратишди, аммо таблодаги 1:0 ҳисоби ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар ўзгармади. Натижада Джулиевнинг ягона голи “Жомбой” жамоасига финал йўлланмасини тақдим этди.

“Федерация кубоги-2017”
Ярим финал
“Жомбой” (Жомбой тумани) - “ТОЗК” (Тайлоқ тумани) – 1:0
Гол:
Ғани Джулиев 74, - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Ризо Эргашев 25 - Бобомурод Мавлонов 41.
Ҳакамлар: Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов, Жаҳонгир Бозоров.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика