UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  3 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  36 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  29 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  60 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  534

fcdinamo.uz: Андрей Мельничук - «Динамо»нинг энг яхши футболчиси Янгиликлар

fcdinamo.uz: Андрей Мельничук - «Динамо»нинг энг яхши футболчиси

Икки ҳафта давомида клубимиз расмий сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига, «Динамо»нинг 2013 йилги энг яхши футболчиси аниқланди.
Анъана тусини олган ушбу сўровномада бу йил 210 нафар иштирокчи ўз овози билан қатнашди. Сўровнома якунларига биноан, уч мавсумдан бери Самарқанд жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Андрей Мельничук - «Динамо»нинг 2013 йилдаги яхши футболчиси» деб топилди. Украиналик легионер посбон умимий иштирокчиларнинг деярли ярми - 102 та овоз (48.6%) тўплаган.

Бу борада унга жамоанинг ёш ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов рақобатчилик қилди. Жорий мавсумда 10 та гол киритган 21 ёшли ҳужумчига 50 та (23.8%) овоз берилган.

Учинчи поғонани эса жамоа етакчиларидан бири Санъат Шихов 25 (11.9%) овоз билан банд этди. Шунингдек, жорий йил кашфиётларидан бири ёш яримҳимоячи Комил Шарофутдинов 13 (6.2%), тажрибали Сирожиддин Сайфиев эса 12 (5.7%) овоз билан кучли бешликдан ўрин олишди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил якунларига кўра Иван Нагаев мухлислар томонидан «Динамо»нинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, бу йилги ғолиб Андрей Мельничук иккинчи поғонада қайд этилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика