UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13

"Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди

Туркиядаги биринчи йиғин Сербия юқори лигаси иштирокчиси "Младост"га қарши ўйин билан якунланди.

Мазкур баҳсдан аввал "Пахтакор"нинг бир неча футболчиси ёшлар терма жамоаси йиғини учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Сербия клуби билан беллашувда ташаббус "Пахтакор" тарафида бўлди. 85-дақиқада 2005 йилда таваллуд топган Акбар Ўктамовнинг пасидан кейин Аббос Файзуллаев "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди. Ушбу гол "Пахтакор"га йиғиндаги учинчи назорат учрашувида ғалаба келтирди.

"Пахтакор"нинг Туркиядаги иккинчи йиғини 31 январь куни бошланиб, 14 февраль куни якунланади.

"ПАХТАКОР" - "МЛАДОСТ ГАТ" (Сербия) - 1:0

Гол: Файзуллаев, 85.

"Пахтакор": Қувватов (Суюнов, 46), Тодоров, Турсунов (Абдумажидов, 46), Азмиддинов (Ҳамралиев, 46), Сайфиев (Поёнов, 46), Ҳамробеков (Ўринбоев, 46), Собирхўжаев (Холматов, 46), Файзуллаев, Турғунбоев (Ўктамов, 46), Черан (Банашак, 46), Холдорхонов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика