UZ

Сўнгги янгиликлар

12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  5 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  8 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   7 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  15

"Файзуллаевга яна бир мавсум ЦСКАда ўйнашни маслаҳат берган бўлардим" Янгиликлар

"Файзуллаевга яна бир мавсум ЦСКАда ўйнашни маслаҳат берган бўлардим"

Россиялик таниқли мураббий Александр Тарханов ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевнинг Европа клубларидан бирига кетиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

2024 йилнинг қишида 20 ёшли ўзбекистонлик футболчига кўплаб жамоалардан қизиқиш бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.



"Аббос нафақат Осиё Кубогида, балки ЦСКАда ҳам яхши ўйнади. У сифатли, техникаси зўр футболчи ва интеллекти юқори. Умуман олганда, кўплаб фазилатлар мавжуд. ЦСКА ҳамма ҳам ўйнаб кетолмайди, айниқса, дарҳол. Мослашиш учун вақт керак. Файзуллаев эса дарҳол ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.

Кўрамиз, у бундан кейин қандай ишлайди. Ҳозир еврокубоклар йўқлиги ачинарли. Агар улар бўлганида Файзуллаев ўзини янада яққол кўрсатган бўларди. Бироқ ҳозир ҳам уни кузатишади, чунки у Осиё Кубогида яхши ўйнади. Ўзбекистон финалга чиқа олмаган бўлса-да, у барибир ажралиб турди ва гол урди. Менимча, у ҳали тажриба учун ЦСКАда қолиши ва кейинги мавсумда ҳам шу ерда ўйнаши керак", – деди Тарханов.

Файзуллаев 2023 йилнинг августида "Пахтакор"дан ЦСКАга ўтганди. Футболчи армиячилар сафида 18 та учрашувда 2 та гол урди ва 9 та голли пас узатди.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика