Файзуллаев “Краснодар”га қарши ўйинда жиддий жароҳатдан қутулиб қолди
13 дек 2023 20:26
Янгиликлар
Файзуллаев “Краснодар”га қарши ўйинда жиддий жароҳатдан қутулиб қолди
РПЛ доирасида ЦСКА клуби меҳмонда "Краснодар"га ютқазиб қўйди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдаги ягона голга Никита Кривтсов муаллифлик қилди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур беллашувда “армиячилар”нинг ўзбекистонлик вингери Аббосбек Файзуллаевда жиддий жароҳат олиш хавфи мавжуд эди, бироқ ҳаммаси яхши якунланган.
“Аббос нохуш шикастга йўлиқди. Аммо Москвага қайтгач, у МРТдан ўтди, муолажа давомида унинг соғлиғида жиддий муаммолар аниқламади. Ярим ҳимоячи ЦСКА ПФК тиббий штабидан тикланиш учун керакли тавсияларни олди", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг декабрь ойидаги йиғинига чақирилганди.
Ўхшаш янгиликлар
08:44
Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 2
09:43
Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 11
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар