Файзулла Қамбаров: “Бирорта жамоадан ўйин жиҳатидан асло қолишганимиз йўқ”
23 дек 2021 19:30
Янгиликлар
Файзулла Қамбаров: “Бирорта жамоадан ўйин жиҳатидан асло қолишганимиз йўқ”
Хўш, ортда қолган мавсумдан жамоа етакчиси Файзулла Қамбаров қандай таассурот олди? Буни суҳбат давомида билиб олишимиз мумкин.
Ортда қолган мавсум ҳақида
- Биласизми, якунланган мавсумни биз ажойиб ўйин намойиш этдик. Ўйин томонлама анча ўсишга эришдик. Фақатгина, қайд этган натижамиз кўнгилдагидек бўлмади. Ўзимиз муносиб бўлмаган ўринда якунладик. Йўл қўйилган хатоларни янги мавсумда такрорламаслик учун ҳаракат қиламиз.
Қўйилган вазифа бажарилмагани борасида
- Албатта бу футбол. Мавсум давомида кўп дуранг натижа қайд этдик. Натижада, очколаримиз сонида камайиш кузатилди. Бу эса қўйилган вазифадан четга чиқиб кетишига сабаб бўлди.
Давралар тафовути тўғрисида
- Назаримда, бирорта даврада яхши ўйнадик ёки кучсиз ҳаракат қилдик дея олмайман. Бутун мавсум давомида яхши ўйнадик. Футболда ўйин даражаси муҳим ҳисобланади. Бирорта жамоадан ўйин жиҳатидан асло ортда қолганимиз йўқ. Ҳар икки даврада ҳам яхши ўйнадик.
Энг яхши футболчи борасида
- Ислом Кенжабоев деб ўйлайман.
Энг яхши жамоа ҳақида
- Сўзсиз “Сўғдиёна” кўрсатган ўйини кўпчлиликда ижобий таассурот қолдирди. Шахсан менда ҳам шундай. Улар яхши мавсумни ўтказишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар