UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   10 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  14 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9

Файзулла Қамбаров: “Бухорода ўйин осон бўлмайди” Янгиликлар

Файзулла Қамбаров: “Бухорода ўйин осон бўлмайди”

Олий лига йигирма иккинчи туридан жой олган “Бухоро” — “Қизилқум” учрашувига қизиқиш жуда юқори.

Учрашув олдидан навоийликлар ҳимоячиси Файзулла Қамбаровнинг фикри билан қизиқдик.

— Бухородаги баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам осон бўлмайди, — дейди Файзулла Қамбаров. — Охирги турда ўз майдонимизда қимматли очколарни қўлдан чиқаргандик. Энди қолган ўйинларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Бугунги учрашувни кўплаб ҳамшаҳарларимиз ҳам стадиондан кузатиб боришидан хабаримиз бор. Шу учун фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Қолаверса, биринчи даврада ўз майдонимизда “Бухоро” жамоасига имкониятни бой бериб қўйгандик. Ушбу мағлубият аламини олишга уринамиз, албатта.

Футбол клубимиз раҳбарияти ҳам, минглаб мухлисларимиз ҳам бизга катта умид ва ишонч билан қарашяпти. Жамоадошларим буни яхши ҳис этиб туришибди. Муҳими, жамоамизда кайфият аъло даражада, мухлисларга чиройли футбол тақдим этишга шаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика