

Файзиев 2012 йилдан буён мунтазам равишда ушбу жамоани бошқариб келаётганди.
Мураббий дастлабки мавсумда клубни биринчи лигадан олий лигага олиб чиққан ва шундан кейин "Сўғдиёна" элитани умуман тарк этмади.
Жиззах клуби 2013 йилдан буён 127та ўйин ўтказди. Шулардан 37тасида ғалаба 18та дуранг ва 72 мағлубият қайд этилди. Жамоа Файзиев қўл остида 139та гол уриб 230та гол ўтказди. "Сўғдиёна" ушбу мураббий билан 129 очко тўплади.




