Фахрийлар. "Пахтакор" - "Динамо Тбилиси" 4:4

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2014, 15:30
Бугун "Пахтакор" стадионида Тбилисининг "Динамо" ва "Пахтакор" клуби фахрийлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлдм.

Дастлабки дақиқаларда Михаил Кавелашвили дублга эришди. 24-дақиқада Миржалол Қосимовнинг пасидан сўнг Игорь Шквирин тўп киритди - 1:2. Орадан тўрт дақиқа ўтгач Деметрадзе ўткир бурчакдан чиройли гол урди - 1:3.

"Пахтакор"чилар Жаъфар Ирисметов ва Азамат Абдураимовнинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлим бошида Деметрадзе пенальтидан гол уриб яна грузинларни олдинга олиб чиқди - 3:4. Кўп ўтмай Шквириннинг тўп узатишидан сўнг Рустам Дўрмонов ҳисобни яна тенглаштирди - 4:4. 


"Пахтакор" - "Динамо Тбилиси" 4:4
Голлар:
Игорь Шквирин 24, Жаъфар Ирисметов, Азамат Абдураимов, Рустам Дўрмонов 54 - Михаил Кавелашвили 6, 15, Георгий Деметрадзе 28, 52 пенальти 
"Пахтакор": Анвар Рашидов, Собир Ҳодиев, Бахтиёр Ашурматов, Фарҳод Магометов, Мурод Алиев, Нўъмон Ҳасанов, Миржалол Қосимов, Хорен Оганесян, Сергей Ковшов, Азамат Абдураимов, Игорь Шквирин.
Захирадан тушганлар:
Жасур Абдураимов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Жаъфар Ирисметов, Рустам Дўрмонов, Андрей Микляев, 
"Динамо Тбилиси": Иракли Зоидзе, Мамука Мачавириани, Иракли Вашакидзе, Малхаз Махарадзе, Леван Цкитишвили, Георгий Кахокидзе, Георгий Анчабадзе, Рати Алексидзе, Георгий Деметрадзе, Александр Иашвили, Михаил Кавелашвили.
Захирадан тушганлар: Иосиф Гришикашвили, Гоча Жамараули, Зура Кипиани. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia