

AS манбасига кўра, машғулотлардаги юкламалар ортгани сайин Фатининг тиззаси шишиб кетмоқда ва у бошқа машқ қилолмаяпти.
Ноябрда Ансуни операция қилган жарроҳ бу вазиятдан хабардор ва ёш футболчи билан доимий алоқада бўлиб турибди. Фати такрорий жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш эҳтимоли мавжуд. 18 ёшли форвард қачон майдонга қайтиши эса номаълумлигича қолмоқда.
Ансу Фати жорий мавсум каталонияликлар либосида 10 ўйинда қатнашиб, 5+4 натижа кўрсатди.



