UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Фарруҳ Зокиров: “Биринчи тур учун қўйилган вазифани бажара олмадик” Янгиликлар

Фарруҳ Зокиров: “Биринчи тур учун қўйилган вазифани бажара олмадик”

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми старт олди. 1-турда Фарғонанинг “Нефтчи” клуби 1та дуранг ҳамда 2та мағлубиятга учради. Хўш, жамоанинг дастлабки турдаги натижалари борасида бош мураббий Фарруҳ Зокиров қандай фикрда?

- Олий лиганинг старти яхши бошланди. “Нефтчи”нинг асосий мақсади Олий лигада қолиш. Чунки таркибни у қадар кучайтира олмадик. Асосан кўча футболидаги болларни таклиф қилдик. Ёшлар терма жамоасидан икки нафар дарвозабонни олдик. Уларни футзалга ўргатиш ҳисобланади. Ортда қолган турда камида 4 очкони қўлга киритишни мақсад қилгандик. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмадик. Асосий дарвозабонимиз Элёр Домлаев баъзи сабабларга кўра, илк турни ўтказиб юборди. Натижада, ёш дарвозабонларга имконият бердик. Минг афсуски, ёшларимизга тажриба етишмади. Дейлик, чемпионатдаги БМБ, “Жиззах-Кентекс” ва АГМКдан бошқа жамоаларнинг имконияти тенг деб ҳисоблайман.

Тўғриси, жамоамизнинг молиявий ҳолатини бошқаларникига солиштириб бўлмайди. Бизда у қадар катта маблағ йўқ. Айтайтлик, жамоамизда фақат маош тизими мавжуд. Қўлга киритилган ғалабаларга алоҳида мукофот пуллари берилмайди. Агарда жамоамизда молиявий имкониятларимиз барқарор ҳолатга келтирсак, “Нефтчи” футзал жамоасини кучайтирса бўлади. Айни вақтдаги мақсадимиз – ёшларни тарбиялаш ва уларни терма жамоаларга етказиб бериш ҳисобланади", - деди Фарруҳ Зокиров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика