UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  0 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   8 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  8 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  6 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3

Фарруҳ Зокиров билан интервью Янгиликлар

Фарруҳ Зокиров билан интервью

Фарғоналик собиқ футзалчи, айни дамда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Фаррух Зокиров билан сайтимиз мухбири учрашиб, интервью олди.

Қуйидаги ушбу интервью билан танишишингиз мумкин.

"Футзалга дастлаб 1999-йили III Ўзбекистон чемпионати орқали кириб келганман. Дастлаб бу чемпионатда “Dinamo-Sprint" жамоаси сафида ўйнаганман.  кейинчалик Фарғона Политехника институти қошида ташкил этилган "FarPolitex" номли талабалардан ташкил топган жамоада 2004-йилга қадар майдонга тушдим. Бу жамоада марҳум Шавкат Махсумов бош мураббийлик қилганлар, футзалдаги дастлабки билим ва малакаларимни айнан ушбу мураббий қўл остида олганман.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафига 2000-йилга келиб чақирув олдим. 2002-йили Индонезия давлатида бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида иштирок этдим. Терма жамоа ҳақида менда илиқ таасуротлар қолган. Чунки ўша даврда футзали ривожланган хорижий давлатларда, масалан Екетаринбургда, Астана каби шаҳарларда йиғинлар ташкил этганмиз ва кучли футзалчиларга қарши майдонга тушиш имконияти бўлган. Бундан ташқари Эрон, Япония, Индонезия, Тайланд, Малайзия каби футзали ривожланган давлатларда ўтказилган Осиё чемпионатларида иштирок этганман, бизнинг терма жамоамиз жуда аҳил ва иноқ эди. 

Яна айтадиган бўлсам Бразилия, Испания, Италияда ҳам терма жамоамизнинг хорижий йиғинларида иштирок этганман ва ушбу мамлакатлар терма жамоаларига қарши учрашувларда майдонга тушганман. Умуман олганда футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ёрқин хотиралар қолган. Ёдимда қолган кучли хорижлик футзалчилар ҳақида айтадиган бўлсам, эронлик Ҳайдариан ва Вохид Шамсоиларни алоҳида таъкидлаган бўлардим, сабаби бу футзалчилар ўз даврида жуда ёрқин ўйин намойиш этишган. Ҳозирги даврда Рикардиньо ва Фалькаоларни энг кучли хорижлик футзалчилар деб ҳисоблайман.
Ўзбекистонда қўшни давлатлар билан хамкорлик алоқаларини ривожлантиришга, дўстона муносабатларини янада шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундан келиб чиққан холда биз ҳам қўшни Қирғизистон, Қозоғистон давлатларининг футзал жамоалари билан ўзим бош мураббийлик қилаётган жамоа футзалчиларини жисмоний холатини ушлаб туриш мақсадида қишки йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ташкил этмоқдамиз. Шунингдек, ҳозирги кунда ОФК инструктори Аваз Максумов билан биргаликда  футзал мураббийларига LEVEL 1 тоифасидаги лицензия берувчи махсус курсларда инструктор ёрдамчиси сифатида иштирок этмоқдаман" - дейди Фарруҳ Зокиров.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика