UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  16 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0

Фарруҳ Сайфиев: "Мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажардик" Янгиликлар

Фарруҳ Сайфиев: "Мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажардик"

Ўзбекистон терма жамоаси кеча "CAFA Nations Cup-2023" мусобақасининг биринчи турида Ўмонни мағлубиятга учратди (3:0).

Мазкур учрашувдан сўнг терма жамоамизнинг тажрибали футболчиларидан бири Фарруҳ Сайфиев фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ўйин яхши ўтди. Худога шукур ғалаба қозондик. Бу уч очконинг қадри ниҳоятда юқори эди. Ўмон билан Осиё кубогида ўйнаганмиз, яхши жамоа. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим ҳисобланади. Шу орқали Осиё кубогига тайёргарлик кўрамиз",- дейди Фарруҳ Сайфиев. 

- Ўмон терма жамоаси биринчи бўлимда Ўзбекистонга ўз ўйинини кўрсатишига йўл қўйиб берди, дея оламизми?

- Мураббийнинг кўрсатмаларини бажардик. Бу бизга қўл келди, деб ўйлайман. 

- Навбатдаги ўйинлардаги рақибларимиз ҳақида фикрингиз қандай?

- Ким билан ўйнашимиздан қатъий назар ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

- Эроннинг асосий таркиб билан келганига муносабатингиз? Катта эҳтимол билан финалда форслар билан тўқнаш келишимиз мумкин...

- Бу албатта ижобий. Бундай жамоалар билан кўпроқ ўйнашимиз шарт, деб ўйлайман. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика