Фарҳод Тожиев икки ойдан сўнг сафга қайтади

Narzulla Saydullayev
30 сен 2013, 14:59
Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳужумчиси Фарҳод Тожиев Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасида "Бунёдкор"га қарши ўйинда жароҳат олганди.
Дастлаб унинг жароҳати у қадар жиддий эмаслиги маълум қилиниб сентябрь ойида сафга қайтиши кутилганди. Аммо чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг Фарҳоднинг жароҳати жиддий экани маълум бўлди. Куни кеча Германиядан қайтиб келган тўпурар ҳужумчи яна камида икки ой даволаниши кераклиги аниқланди.

Маълумотларга кўра операция енгил ўтмаган футболчи ўзини анча ёмон ҳис қилган. Сабаби у 1 йил ичида иккинчи маротаба оғир операцияни бошидан ўтказди. Биз унга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Фарҳод Тожиев бу мавсумда олий лигада 13та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 17та гол урган. Айни пайтда айнан у чемпионатда тўпурар бўлиб турибди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia