UZ

Сўнгги янгиликлар

11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  37 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  9 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  4 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3

Фарҳод Соҳибжонов: "Кубокда зафар қучишни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Фарҳод Соҳибжонов: "Кубокда зафар қучишни мақсад қилганмиз"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг "Андижон" футболчиси Фарҳод Соҳибжонов сайтимизга интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз.

- Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси жуда катта. Бугун ғалабага лойиқ Ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик.

- "Андижон" мавсумни ажойиб тарзда бошлаганди, лекин кейинчалик кетма-кет 7 та учрашувда ғалаба қозона олмади. Ушбу нохуш серия айнан "Навбаҳор" қарши учрашувда якунланишига нима сабаб бўлди?

- Аниқ бир сабаб кўрсата олмайман. Менимча, шунчаки омадимиз келмади. Суперлига ҳали бери якунланмайди. Натижаларни яхшилашга вақт етарлича. "Андижон" ҳали ўз сўзини айтмади.

- "Андижон" ўтган мавсум ҳам ўз ўйида "Навбаҳор"ни мағлуб этганди. Водий дербисига алоҳида тайёргарлик кўрилмоқдами?

- Бизнинг мухлисларимиз бор экан, ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз. Ҳар бир ўй учрашувида ғалаба қозонишга интиламиз.

- "Андижон" кейинги учрашувда "Олимпик"га қарши ўтказади. Кубок доирасида кечадиган баҳс ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. "Андижон" кубокда қайси босқичга боришни мақсад қилган?

- Ўзбекистон кубогида чемпионликни мақсад қилганмиз. Яхши ниятимизга яраша ўйин намойиш этишимиз керак.

- Евро-2024ни кузатиб боряпсизми? Қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз? Қайси жамоа чемпионликни қўлга киритади?

- Бундай мусобақани кузатмайдиган футболчи бўлмаса керак. Европа биринчилигида Франция терма жамоасининг имкониятини юқори баҳолайман.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика