UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  5 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   2 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  4 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  124 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  109 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди? Янгиликлар

Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?

Эртага Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди.

Ўзбекистон U-20 илк турда яманлик тенгдошларига қарши майдонга тушадилар. Терма жамоа бош мураббийи Фарҳод Нишонов мусобақа олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


— Мусобақа ҳақида фикрларингиз қандай, бу сиз ва жамоангиз учун қай даражада аҳамиятга эга?

— Ушбу ёш тоифасида Осиё кубоги каби мусобақанинг аҳамияти жуда ҳам катта саналади. Чунки бу – ёш футболчилар учун профессионал футболга ўтиш босқичи бўлиб, улар бу каби мусобақалар орқали ўз «ном»ларини қозонадилар ва ўз ўринларини мустаҳкамлайдилар. Шу сабабли, Осиё кубоги футболчиларнинг кейинги профессионал фаолиятлари ва ҳаётлари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Ўзбекистон U-20 терма жамоаси мусобақага қандай тайёргарлик кўрди?

— Осиё кубогига режа асосида, етарли даражада тайёргарлик кўрдик. Биласиз, жамоамиз мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. Бу сафар ҳам энг юқори мақсадларни кўзлаганмиз.

— Яманга қарши илк ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

— Ҳар доим мусобақани яхши бошлаб олиш муҳим, шу сабабли ўзига яраша қийинчилиги ва босими бўлади. Эртага биринчи учрашувда Яманга қарши майдонга тушамиз. Футболчиларимиз тайёр, йигитлар ҳаммасини тушуниб, ҳис қилиб туришибди.

— Таркибдаги футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати қандай?

— Таркибимизга келсак, футболчиларимиз жисмоний ва руҳий ҳолати билан ҳам ҳаммаси жойида. Айтганимдек, мусобақага ҳар томонлама тайёрмиз. Футболчиларимиз майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Ўзаро дўстона алоқада ва бир бирини қўлллаб-қувватлашмоқда. Мен йигитларга ишонаман, Худо хоҳласа, албатта мақсадимизга етамиз.

— Ушбу мусобақа ёш футболчиларнинг халқаро майдондаги тажрибасини оширишда қай даражада муҳим?

— Таркимизда халқаро майдонда тўп сурган, нуфузли мусобақаларда иштирок этган тажрибага эга ўйинчиларимиз бор, шу билан бир қаторда, ўзини кўрсатишга тайёр янги иқтидорли футболчиларимиз ҳам етарли. Ўйлайманки, бу каби катта ўйинлар орқали улар улкан тажриба орттиришади.

Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, чемпионлик билан мухлисларимизни хурсанд қилишни ният қилганмиз. Бу йўлда барча ишни қилишга тайёрмиз. Халқимизни яхши натижалар билан хурсанд қилиш биз учун энг катта бахт бўлади. Айтганимдек, олдимизга чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйганмиз ва бунга етишиш учун ҳамма нарса етарли. Аҳил, ғалабага чанқоқ пўлат характерга эга жамоани кўряпман. Ўйлайманки, мазкур мусобақа янги номларни кашф қилади. Футболчиларимиз майдонда борини бериб курашишга тайёр. Жамоамиз билан энг юқори мақсад учун ҳаракат қиламиз, — деди Фарҳод Нишонов.


"С" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон — Яман учрашуви 13 февраль Тошкент вақти билан соат 14:15да Шенчжендаги "Ёшлар футбол базаси" 1 майдонида старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика