UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz" (2:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "Олимпик-MobiUz" бош мураббийи Фарҳод Нишонов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Пахтакор"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун биз яхши ва кучли жамоага қарши ўйнадик. "Пахтакор" маҳорат бобида устун эканини кўрсатди ва ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди.

- Жамоангизнинг Кубокдаги иштирокини қониқарли баҳоласа бўладими?

- Тўғрисини айтсам, Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик. Нимчорак финалда "Пахтакор" бизга рақиб бўлгани ҳам ўз ниятимиздан қайтармаганди. Тўғри, "Патакор" кучли, лекин биз ҳам ўз футболчиларимизга ишонгандик. Жамоамиз кучли рақибга қарши қўрқмай тенгма-тенг ўйнади, мени шу хурсанд қилди.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз? Учрашув охирларида баҳсли пенальти вазияти юзага келди, қолаверса жамоангиз томонидан киритилган гол инобатга олинмади.

- Менда ҳали такрорий вазиятларни кўриб чиқиш учун вақт бўлмади. Бугунги баҳсда VAR ишлади, ҳакамлар VARга мурожаат этишди, қарор қабул қилишди. Бу саволларни Ҳакамлар қўмитасига қолдирган маъқул, чунки бу бизнинг ишимиз эмас. Шу ўринда ҳакамларга эътирозим: ўйинда тўхталиш кўп бўлди, лекин ҳакамлар кам вақт қўшди.

- Клуб бош ҳомийси "MobiUz" компанияси сотувга қўйилгани жамоага ўз таъсирини кўрсатяптими?

- Йўқ, бу ҳақда энди сиздан эшитдим. Жамоадаги ҳамма ишлашда давом этяпти. Бу ҳам Олимпиада учун лойиҳанинг бир қисми, шу боис маблағ томонлама муаммо кўрмаяпман.

- Жамоангизда яққол етакчи йўқлиги сезилди. Балки тажрибали ёш катта бир-икки нафар ўйинчини қўшиб олган маъқулдир?

- Тўғри, тажрибали футболчилар бўлса яхши. Лекин биз навбатдаги Олимпия ўйинлари йўлидаги лойиҳа бўлганимиз учун ўз йўлимизни ўзгартира олмаймиз. Аввалги "Олимпик" ҳам ёшлардан иборат эди ва улар вазифани бажаришди. Биз ҳам шунга ҳаракат қиламиз.

- "Олимпик-MobiUz" Пролигада пешқадамлик қилмоқда. Суперлигага чиқиш йўлида жамоангиз қийналиб қолмайдими?

- Таркибимизга яна икки-уч нафар яхши футболчи керак. Лекин қийналиб қоламиз деб ўйламайман. Футболчилардан кўнглим тўқ, ҳамма астойдил меҳнат қиляпти. Фақат вазиятларни голга айлантириш борасида янада кўпроқ ишлашимиз керак.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика