UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" топда!  0 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  7 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  15 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"

Бугун 2025 йилги U-20 Осиё кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра вакилларимиз Эрон, Индонезия ва Яман билан бир квартетдан ўрин олди. Бу борада Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

"Қуръа омадли ҳам омадсиз ҳам келди деб айта олмайман. Чунки барча жамоалар учун рақиблар кучли. Кучли жамоалар бу босқичга чиқишган. Индонезия термаси биз учун сюрпризга айланиши мумкин. Уларнинг таркибида маҳаллийлаштирилган футболчилар бор. Адашмасам ўтган йил бошида Индонезияга бориб, уларга қарши ўйнаганмиз. Ўшанда уларнинг қандай тайёргарлик олиб бораётганини кўрганмиз. Шу сабабли айтишим мумкинки, Индонезия нафақат биз, балки барча учун сюрприз бўлиши мумкин. Яман термаси ҳақида умуман маълумотга эга эмасман. Эронга келадиган бўлсак, ҳар бир ёш тоифасида бизга улар асосий рақиб бўлиб келган. Шунинг учун Эронга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўришимиз керак. 

Сўнгги пайтларда биз кўпроқ хоҳлаяпмизми ёки эронликларми, билмадим, Эронга қарши кўп ўйин ўйнаяпмиз. Нима бўлса ҳам бу босқичдан ўтишга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз - жаҳон чемпионатига чиқиш. Бу йўлда исталган рақиб билан ўйнашимизга тўғри келади. Хоҳлаймизми йўқми, кучли рақиблар билан ўйнаш шарт. Уларни мағлуб этиш учун яхши тайёргарликка эга бўлишимиз керак. Кўп нарса шунга боғлиқ.

Энди ўйлаб иш қиладиган вақт келди. Чунки бир ойдан кейин чемпионат якунига етади ва барча футболчилар дамга чиқиб кетади. Февраль ойида эса чемпионат қайтади. Ушбу чемпионатга биз барча футболчиларни юқори даражада қайтаришимиз керак. Биз кўпроқ шу ҳақда ўйлаяпмиз. Умуман олганда бу жуда муҳим жараён",- дейди терма жамоамиз устози. 

 

Футболчиларимизнинг катта қисми сўнгги пайтларда ўз клубларида ўйнашяпти, дебютларини амалга оширишяпти, ўзларини кўрсатишяпти. Бу эса бизни хурсанд қилади. Бу йигитларга тўлиқ ишонаман, ҳозир таркибда жангчилар йиғилган. Улар ватанпарвар, ҳар бир ўйин масъулиятини яхши билишади. Худо хоҳласа мақсадимизга биргаликда эришамиз.

Ўйинларга оз вақт қолмоқда. Бизда тез орада чемпионат тугайди. Футболчилар ҳам одам, робот эмас. Улар ҳам чарчаган. Нафақат жисмонан, балки, руҳан ҳам. Йил охири бўлгани учун режа ишлаб чиқадиган вақт келди. Кимлар билан ўйнаймиз, қандай тайёргарлик кўрамиз. Мақсад - февраль ойидаги чемпионатга юқори формада кириб бориш. Бу борада бизни ассоциация ҳам бизни қўллаб-қувватлайди. Хитойда бизни жанг кутмоқда деб бемалол айта оламан. Чунки Осиёнинг энг кучли топ-4 термаси ушбу босқичдаёқ ўзаро тўқнаш келадиган бўлиб қолди. Эрон, Ўзбекистон, Япония, Корея... Бизни ҳақиқий жанглар кутмоқда",- дейди Фарҳод Нишонов.


U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика