Фарҳод Абдуллаев: "Равшан Эрматов бригадасини табриклайман"

Narzulla Saydullayev
15 янв 2014
Бугун ЖЧ-2014да ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинганди.
Кетма-кет иккинчи бор мундиалда ишлаш бахтига эришадиган Равшан Эрматов бригадасига табриклар келмоқда.

Жумладан, Эрматов ва унинг бригадасини ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам "СА" орқали табриклади: "Равшан ҳамда унинг ёрдамчилари Абдулҳамидулло Расулов ва Баҳодир Қўчқоровни чин дилдан табриклайман. Осиёлик инструкторлар бу хабарни эшитиб, жуда хурсанд бўлдик. Шу даражага чиқиш учун улар жуда кўп меҳнат қилишди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳакамларимизга ҳамиша ёрдам бериб келган ЎФФ ҳакамлар департаменти ва қўмитасини ҳам табриклайман".

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia