UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  13 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  1 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  18 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Фарғонада ФНҚИЗ Спартакиадаси якунланди Янгиликлар

Фарғонада ФНҚИЗ Спартакиадаси якунланди

Теглар :  Нефтчи
Жорий йилнинг 1 августдан 25 августгача “Нефтчи” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ФНҚИЗ цехлараро завод Спартакиадаси ўтказилди.

Турнир якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида энг кўп вакили ғалаба қозонган 32-цех жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса 12-цех вакиллари банд қилишди. Кучли учликни 1-цех жамоаси якунлаб берди.

Футбол тури бўйича ўтказилган мусобақанинг финалига 32- ва 6-цех жамоалари йўл олишди.  Ҳал қилувчи ўйинда 32-цех жамоа 3:2 натижасида муваффақиятга эришди.

Кўчма кубокни ФНҚИЗ бош директори Рустамжон Собиржонович Абдукаримов топширди.

Мусобақа якунларига кўра, қуйидаги номинациялар бўйича энг яхши спортчилар аниқланди:

1.”Энг яхши дарвозабон” – 18-цех жамоаси сардори Жасурбек Акбаров.

2.”Энг яхши ўйинчи” – 32-цех жамоаси вакили Элёржон Юлдашев

3.”Энг яхши тўпурар” – 7-цех жамоаси вакили Нурмуҳаммад Қаюмов


“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика