UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Фарғонада 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Дўстлик кубоги” Республика мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

Фарғонада 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Дўстлик кубоги” Республика мусобақаси ўтказилди

Жорий йилнинг 6-10 ноябр кунлари спортнинг футбол туридан “Дўстлик” Кубоги учун Республика очиқ турнири ўтказилди.

Мусобақа 2005-2006 ҳамда 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида ташкил этилди. 

Мазкур мусобақа Фарғона вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси, Фарғона шаҳар спорт бўлими ҳамда Фарғона шаҳар 1-болалар ўсмирлар спорт мактаби хамкорлигида ташкилланди. Мусобақада жами 22 жамоадан 400 га яқин ёш футболчилар иштирок этди. Ўйинлар “Нефтчи” спорт комлексидаги майдонларда ўтказилди.

Бугун мазкур мусобақада якуний финал учрашувлари бўлиб ўтди. 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ўртасида Фарғона шаҳар 1-БЎСМнинг "Истиқбол" жамоаси ғолибликни тантана қилган бўлса, 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида беллашувларда Қўқон шаҳрининг "Локомотив" жамоаси бош совринни қўлга киритди.

Ғолиблар мусобақа якунида диплом ва эсдалик учун совғалар билан тақдирландилар.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика