UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  26 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  15 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  150 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15

“Фарғона вилояти ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Бешинчи кун Янгиликлар

“Фарғона вилояти ҳоким кубоги-2018” кундалиги: Бешинчи кун

Фарғонадаги футбол байрами давом этмоқда. “Вилоят ҳоким кубоги-2018” учрашувлари ҳам тобора шиддатли ва кескин руҳда ўтмоқда.

Кеча бўлиб ўтган “А” гуруҳидаги баҳсларда кўплаб голлар киритилгани сўзимизга исбот бўла олади.

 

“ИСТИҚЛОЛ” ТЎХТАТИЛДИ

Олдинги иккита ўйинда мухлислар эътирофига сазовор бўлган  “Истиқлол” жамоаси марказий ўйин дея таърифланган “Қўқон-1912”га қарши баҳсни ҳам яхши ўтказди.

Учрашувнинг 18-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Ажойиб комбинациядан кейин жарима майдончасида пайдо бўлган Баҳодир Пардаев тўпни рақиб дарвозасига осонлик билан йўллаб қўйди.


28-дақиқада “Истиқлол” футболчиси Элёр Акбаров ҳисобни тенглаштирди.

34-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг жаримадан тепган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди.

Ўйин сўнгги дақиқаларга қадар шиддатли тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа кетма-кет ҳужум уюштиртиришди. Лекин учрашувда бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа жамоамиз мусобақадаги иккинчи ғалабани нишонлади. “Истиқлол”нинг эса мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.

“Содиқ мухлислар клуби” аъзолари футболчиларимизни бутун ўйин давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб туришганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.



Айтганча, шу куни “Истиқлол” лагерида яна бир янги футболчи тажрибали Руслан Вагапов пайдо бўлди.  У  “Қўқон-1912”га қарши кечган баҳсда майдонга тушди.

 

“Вилоят Ҳоким Кубоги-2018”
“А” гуруҳи
3-тур
“Қўқон-1912”  – “Истиқлол” – 2:1 (2:1)
Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов, А. Маражабов, З. Абдураҳмонов.
Назоратчи: С. Зайлобиддинов.
Голлар: Баҳодир Пардаев – 18, Муҳаммаданас Ҳасанов – 34. – Элёр Акбаров – 28.
«Қўқон-1912»: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев, 18. Баҳодир Пардаев (14. Дониёр Ҳасанов-86), 23. Александр Мерзляков, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 26. Акмал Холмуродов (19. Суҳроб Бердиев-44), 27. Даврон Ҳошимов, 70. Қувондиқ Рўзиев. 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 1. Ўткир Юсупов, 8. Собир Ҳамидов, 17. Игорь Таран
«Истиқлол»: 31. Нодир Ашурматов, 2. Азиз Мадалиев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 10. Элёр Акбаров, 11. Анвар Хожимирзаев, 14. Рустам Абдуҳамидов, 17. Алишер Файзуллаев, 18. Темур Султонов, 19. Руслан Вагапов, 20. Акмали Раҳимзода, 23. Санжар Асқаралиев.
Захира: 71. Элдор Исабоев, 7. Ризо Айвазов, 9. Шариф Мирзаев,  70. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 21. Худойберди Холиқов, 25. Бобур Аминжонов, 77. Даврон Қорабоев.

 

ЯНГИ ЎЙИНЧИЛАР ГОЛ УРИШДИ


Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси халқаро турнирида навбатдаги ғалабасига эришди. Сергей Ковшов шогирдлари Қувасойнинг “Цементчи” клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди.



Мазкур ўйинда фарғоналик сафида кўрикда бўлиб турган Анвар Бердиев ва Зоҳир Қўзибоев, Амир Сафаровлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

 
“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
3-тур
Нефтчи – Цементчи – 5:1 (3:0)
Голлар: 
Зоҳир Қўзибоев, Анвар Бердиев, Абдулазиз Юсупов, Темур Усмонов, Амиржон Сафаров. – Рустам Солижонов.
“Нефтчи:” 1. Акмал Ортиқов, 3. Шукурали Пўлатов, 35. Даврон Маматов, 94. Жамшид Қобулов, 20. Алишер Саматов, 88. Аббос Махсталиев, 17. Суннатилла Эрматов, 23. Абдулазиз Юсупов, 21. Элер Мамасолиев, 82. Зоҳир Қўзибоев, 10. Анвар Бердиев
Захира: 35. Фаррух Турдалиев, 19. Жавохир Расулов, 24. Отабек Аҳмаджонов, 33. Илҳом Юнусов, 9. Тимур Усмонов, 87. Амирбек Сафаров, 34. Даврон Исоков, 44. Жасур Азимов, 77. Жавоҳир Мўсажонов
“Цементчи”: 80. Шуҳрат Раҳмонов, 2. Миржамол Неъматов, 29. Асил Ғоибжонов, 22. Ҳусанбой Ғаниев, 6. Ислом Тошпўлатов, 13. Аброр Исмоилов, 9. Абдуқодир Артиков, 7. Исломбек Каримов, 10. Хуршид Асқаралиев, 19. Эламон Каримов, 14. Абдужалил Маназаров.
Захира: 1. Қодир Муҳаммаджонов, 5. Раҳим Маматкаримов, 8. Азиз Фосилов, 15. Раҳматилло Холмирзаев, 18. Абдулфаёз Жакбаров, 27. Рустам Солижонов, 4. Жамшид Тўрақулов.

 

“МАШЪАЛ”НИНГ БИРИНЧИ ҒАЛАБАСИ

Муборакнинг “Машъал” жамоаси ҳам ниҳоят ўзининг биринчи ғалабасини қўлга киритди. Александр Хомяков шогирдлари Қирғизистоннинг “Ўш” жамоасини йирик 5:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Умуман олганда, баҳс давомида муборакликлар катта устунликка эга бўлишди.

 

“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
“А” гуруҳи
3-тур
Ўш – Машъал 1:5
Голлар: 
Шаҳзод Убайдуллаев, Мухсин Убайдуллаев, Бобур Қосимов, Искандар Шайқулов, Санжар Зокиров.


1

Нефтчи

3

2

1

0

7-2

7

2

Қўқон-1912

3

2

0

1

7-3

6

3

Машъал

3

1

2

0

6-2

5

4

Истиқлол

3

1

1

1

3-2

4

5

Цементчи

3

1

0

2

3-10

3

6

Ўш

3

0

0

3

1-8

0


ЎРИНБОСАРЛАРИМИЗ АСОСИЙ РАҚИБГА ҚАРШИ

Бугун Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари гуруҳдаги энг асосий рақибларидан бири Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоасига қарши майдонга тушишади. Учрашув “ФарДУ” стадионида соат 15:00да бошланади.

Бугунги учрашувлардан яна бири – “Навбаҳор” – “Тошлоқ” баҳсига бўлган қизиқиш ҳам жуда юқори. Ҳар икки жамоа ҳозирча мағлубиятга учрагани йўқ.

 
БУГУНГИ ЎЙИНЛАР АНОНСИ:
“Вилоят ҳоким кубоги-2018”
 “Б” гуруҳи
3-тур
2 февраль

Нефтчи – 2 – Ўз Тонг Конг Хо   Нефтчи СК стадиони соат 11:00
Навбаҳор – Тошлоқ                     Нефтчи СК стадиони соат 15:00
Ёзёвон лочинлари дам олади.

 

“С” гуруҳи
3-тур
2 февраль (жума)

Андижон – Зомин   ФарДу стадиони соат 11:00
Қўқон-1912 -2 – Ифтихор  ФарДу стадиони соат 15:00
Турон дам олади.



Аброр ДЕҲҚОНОВ

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика