ФАКТ. Япония ўз тарихида илк бор Германияни мағлуб этди

Iskandarov Abdulaziz
23 ноя 2022, 20:16
Бир неча дақиқа олдин ЖЧ-2022 гуруҳ босқичидан ўрин олган Германия - Япония учрашуви якунланди.


Осиё қитъаси вакили ҳисобланган Япония учрашувда ирода кўрсатиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборга молик жиҳати шуки, "самурайлар" ўз тарихида илк бор немислардан устун келди. Ҳозиргача жамоалар 2 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Битта ўйинда Германия устун келган бўлса, яна бир баҳсда жанговар дуранг қайд этилган.

16.12.2004. Япония - Германия 0:3 (ўртоқлик учрашуви)

30.05.2006. Германия - Япония 2:2 (ўртоқлик учрашуви)

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia