

Қайд этиш керак, Франция гранди учун бу финал биринчиси ҳисобланади. Шу орқали ПСЖ ЕЧЛ финалига чиққан 41-жамоага айланди. Уларга қадар ҳал қилувчи баҳсга етиб келган сўнгги 6 финали дебютанти фақатгина мағлуб бўлган.
Сўнгги марта биринчи марта финалга чиқиб, ғалабага эришган жамоа Дортмунднинг "Боруссия"си ҳисобланади. 1997 йилги ЕЧЛ финалида дортмундликлар Туриннинг "Ювентус" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.



