UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  1 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   1 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  7 07:50Элдор Шомуродов Италияда  18 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3

ФАКТ! Ўзбекистон Тошкентда Эронга фақат 1 та гол урган Янгиликлар

ФАКТ! Ўзбекистон Тошкентда Эронга фақат 1 та гол урган

Бугун Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари "CAFA National Cup-2023" финалида ўзаро тўқнаш келишади.

Ҳозирга қадар мазкур жамоалар 11 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Катта устунлик рақибларимиз томонида. Эрон 9 марта ғалабага эришган. Бир марта дуранг қайд этилган ва бир марта Ўзбекистон ғалаба қозонган. Форслар ўзаро ўйинларда 15 та гол уришган, вакилларимиз эса уч бор Эрон дарвозасига йўл топа олишган холос.

Тошкентда Эронга қарши 6 та ўйин ўтказилган. Шундан 5 тасида меҳмонлар зафар қучишган ва 1 та ўйин дуранг билан тугаган. Эътиборлиси, Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси Эронга фақат 1 та гол урган. 2020 йил ўртоқлик учрашуви доирасида Элдор Шомуродов рақиб дарвозасини ишғол қилган. 

Тошкентдаги барча ўйинлар:

2009 - Ўзбекистон - Эрон 0:0

2012 - Ўзбекистон - Эрон 0:1

2015 - Ўзбекистон - Эрон 0:1

2016 - Ўзбекистон - Эрон 0:1

2018 - Ўзбекистон - Эрон 0:1

2020 - Ўзбекистон - Эрон 1:2

Эслатиб ўтамиз, "CAFA National Cup-2023" финал учрашуви бугун "Бунёдкор" стадионида 20:30 да старт олади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика