

Шу кунга қадар бу икки жамоа Фарғонада 23 марта тўқнаш келишган. Эътиборлиси водийда ўтган 23та ўйининг барчасида (!) "Нефтчи" ғалаба қозонган. Яъни "Бухоро" бу жамоа майдонида ғалаба у ёқда турсин дурангга ҳам эриша олмаган.
Охирги учта мавсумда "Бухоро" Фарғонада хатто гол ҳам ура олмаган. "Нефтчи" - "Бухоро" учрашуви 29 октябрь куни соат 15:00да Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бошланади.



