ФАКТ. "Навбаҳор"нинг уйдаги мағлубиятсиз серияси 12 тага етди, "Металлург" осмонида "қора булутлар"
11 мар 2023 18:19
Янгиликлар
ФАКТ. "Навбаҳор"нинг уйдаги мағлубиятсиз серияси 12 тага етди, "Металлург" осмонида "қора булутлар"
Мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган "Наваҳор" иккинчи турда ҳам уйда тўп тепди.
Рақиб – "Металлург" йирик ҳисобда таслим этилди (3:0).
Шу билан бирга? "лочинлар"нинг уйдаги мағлубиятсиз серияси 12 тага етди. Жамоа охирги марта 2022 йилги мавсумнинг 5-турида "Сўғдиёна"га ютқазган (1:2).
"Металлург"нинг эса Суперлигадаги ғалабасиз серияси давом этади. "Маъданчилар" чемпионат доирасида сўнгги бор 2022 йил 23-турда ўз майдонида "Нефтчи" билан баҳсда уч очко ишлашга муваффақ бўлган (1:0).
"Навбаҳор" навбатдаги турда 17 март куни "Пахтакор" майдонига сафар қилса, "Металлург" 19 март куни ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар