

Қизиқарли кечган ўйинда Улуғбек Бакаев шогирдлари Миржалол Қосимов жамоасидан устун келди. "Бухоро" шу тариқа 9 йилдан сўнг Олмалиқда ОКМКни таслим қилди. Кўҳна шаҳар жамоаси охирги маротаба 2016 йил Суперлига доирасида рақибини сафарда енгган эди.
"Бухоро" навбатдаги учрашувини 29 июнь куни "Шўртан"га қарши ўтказади.



