Фабрегас учта ўйинга дисквалификация қилинди

15 авг 2019, 09:28
“Монако” асосий футболчиси хизматларидан фойдалана олмайди.

Сеск Фабрегас Лига 1 нинг биринчи турида “Лион”га қарши ўйинда ўта қўпол ҳаракати учун қизил карточка олганди. Тартиб-интизом қўмитаси унинг ҳаракатларини ўрганиб чиқиб, Фабрегасни учта ўйинга четлатди.

Энди футболчи “Монако”га “Метц”, “Ним” ва “Страсбург”га қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Лига 1 матбуот хизмати