
Учрашув давомида захирадан янги кучларни тушуришни истагандим. Улар чарчаб қолган Черишев ва Ионовларни алмаштириб, ўйинни кучайтиришлари лозим эди. Шенниковни чап қанот ҳужумига қўйишга мажбур эдим. Оздоев эса марказни кучайтириши керак эди. Биринчи бўлимда марказдан ҳужумни ривожлантиришда оқсагандик. Сўнгги сонияларгача ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Афсуски ўзимиз уларга голни "совға" қилиб қўйдик.