Фабио Капелло: "Пирлонинг кетиши – "Милан"нинг энг катта хатоси"
Narzulla Saydullayev
4 ноя 2013, 16:18
Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло "Милан"нинг бугунги кундаги муаммолари ҳақида гапириб ўтди.
"Менимча Берлускони ва Галлиани ўртасида яхши алоқалар сақланиб қолинган. "Милан" футболчи олди-соттисида бир неча катта хатоларга йўл қўйди. Бу хатолар орасида энг каттаси - Пирлонинг эркин агент сифатида кетишидир", деди Капелло.