

"Қизиллар" матбуот хизмати ушбу хабарни махсус сурат ёрдамида тақдим этди. Расмда Фабиньо шартномага имзо чекаётган эди.

Бироқ Фабиньо қўл қўйган вароқ ҳеч қандай ҳужжат эмас экан. Расмни яқинлаштириб кўрсангиз, унда "Ливерпуль"га оид сўнгги хабарларни ўқишингиз мумкин.

"Қизиллар" шундай йўл билан футболчи ва клуб ўртасидаги битим шартларини ошкора қилмасликка уринган.



