FA Моуриньо иши юзасидан ўз қарорини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
26 сен 2017, 03:20
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Саутгемптон” клубига қарши кечган учрашувдаги хатти-ҳаракати учун жазоланмайдиган бўлди.

Португалиялик на жарима тўлайди ва на дисквалификация қилинади. Моуриньо қўшиб берилган дақиқада норозилик билдириб, майдонга тушиб кетганди.

Англия футбол ассоциацияси ўша ҳолатни қайта ўрганиб чиқиб, қўшимча жазо шарт эмас деб топди. Моуриньо 30 сентябрь куни “Кристал Пэлас”га қарши кечадиган ўйинда шогирдларини майдонга бошлаб тушиши мумкин. 



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›