Европани забт этаётган янги топ форвард ҳақида

Omonjon To`xtamirzayev
30 янв 2023, 21:10
29 январь куни "Наполи" ўта муҳим баҳсда "Рома"ни (2:1) енгди, айниқса биринчи гол жуда чиройли чиқди.

17-дақиқада Хвича Кварацхелиянинг узатмасидан кейин Осимхен тўпни ўзига ўнглаб, кейинги ҳаракатда Руи Патрисиу қўриқлаётган дарвозани "ўққа тутди". 

Гол ҳар икки жамоа мураббийларини ҳайратда қолдирди.

Лучано Спаллетти ўша вазиятни қуйидагича изоҳлади: "Бу голда ҳамма нарсани кўриш мумкин: техник маҳорат, тўп билан икки рақиб қуршовида ҳам нозик ҳаракатларни амалга ошира олиш ва у шу қадар кучли зарба бердики, худдики оёқда эмас, тўпотар қурилмадек тасаввур уйғонди".

Жозе Моуринью эса Осимхенни бир йўла Дрогба билан солиштирди: "Осимхен ҳам ўша даражадаги ўйинчи, аммо Дидье йиқилавермасди. Агар Виктор Англияга боришни истаса, ўзгариши зарур. Сабаби Италияда унинг қилиқларига кўз юмишмоқда, Англияда эса қийинроқ бўлади". 

"Наполи" – "Рома" учрашуви вақтидаёқ Жозе Моуринью ва Виктор Осимхен қўл бериб кўришиб, бир-икки оғиз фикр алмашишга ҳам улгуришди.

Ўиндан кейинги матбуот-анжуманида Моуринью диалогда нима ҳақида гап кетганини ошкор этди:



"Мен унга ўта чиройли гол урганини ва бундай муғомбирлик ишлатиб йиқилавермаслиги кераклигини айтдим. Фантастик гол, у шу мавсум доирасидаги ўтган учрашувимизда ҳам ўхшаш гол муаллифи бўлганди, фантастик футболчи. Лекин у муғомбирлик билан жарима зарбалари ишлашга уринишни тўхтатиши зарур".


Осимхеннинг статистикаси — топ

2022/23-мавсум Виктор Осимхен учун "Наполи" таркибидаги энг яхшиси: 16 ўйинда 14 та гол ва 3 та голли узатма. Гол+пас тизимида Осимхен бундан яхшироқ натижага фақат бир марта эришган: 2018/19-йилги мавсумда "Шарлеруа" сафида Виктор 34 учрашувда 19+3 кўрсаткич қайд этганди. Худди шунча (17) очкони ҳужумчи "Лилль"да 2019/20-йилги мавсумда (13+4) расмийлаштирган, бироқ у мавсум нигериялик 27 баҳсда майдонга тушганди.


Ҳозир Виктор Осимхен вазифани 16 учрашувда бажариб улгурди. Ёки бу шунчаки маҳсулотнинг трансфердан аввалги рекламасими?


Фото: East News/Andreas SOLARO / AFP; REUTERS/Ciro De Luca 


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›