UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  4 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3

Европани кўзлаётган, Бельгия, Польша клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолган Жасур Яхшибоев 23 ёшга тўлди Янгиликлар

Европани кўзлаётган, Бельгия, Польша клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолган Жасур Яхшибоев 23 ёшга тўлди

Осиё чемпиони, тезкор дриблинг соҳиби Жасур Яхшибоев 23 ёшга тўлди.

Беларусь Олий лигасида жавлон ураётган ҳамюртимиз бугун таваллуд айёмини нишонламоқда. 

Футболга илк қадамларни “Пахтакор” футбол мактабида ташлаган Яхшибоев Жасур Абдураимов қўл остида футбол сир-асрорларини ўргана бошлади. Ҳужум чизиғида ўзини кўрсатишни бошлаган ярим ҳимоячи 2015 йилда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига таклиф этилди. Кейинги йили Баҳрайнда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида термамизнинг етакчи футболчиси сифатида иштирок этди. Кейинги йиллардан бошлаб эса “Пахтакор”нинг бошланғич таркибига киритилди, тажрибасини ошириб борди. 2018 йил Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб чиқиди, турнир давомида рақиблар дарвозасини тўрт бор ишғол қилди. Унинг Япония дарвозасига урган икки голи вакилларимизга 4:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Ярим финалда эса Жанубий Корея посбонини ранжитди. 

Жасур Яхшибоевни танидингизми? 

Жорий мавсум унинг ҳаётида туб бурилиш ясади десак муболаға бўлмайди. Белоруснинг “Энергетик-БГУ” жамоасига ижара шартномаси асосида йўл олган ҳамюртимиз тез фурсатда ўзининг ўйинини топиб олди ва маҳаллий мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди. Қайсидир маънода мазкур чемпионатдаги ўйинлари унга танилиш ва шуҳрат олиб келди. Маълумотларга қараганда Жасур Яхшибоевга Польша, Бельгия, Россия жамоаларидан қизиқиш катта бўлмоқда. Унинг ўзи интервьюларининг бирида Европага кетишни ўйлаётгани ҳақида гапирганди.

“Мен Европага кетишни истайман. Бунинг устига Шота Арвеладзе билан орамизда тушунимовчилик бор. Қайсидир учрашувда у мени захирага олди. Мен ҳафа бўлиб қўл бермадим. Кейинги учрашувларда эса мени захирада қолдиришни бошлади. Ўйиннинг охирида, беш ёки ўн дақиқа қолганида туширарди. Бу вақт оралиғида нима қилиш мумкин? Мен ўйин темпимни йўқотдим. Яхши ўйнасам ҳам барибир шу ҳолат такрорланаверди. Ҳозирги жамоамда эса мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. Мен ўйинларим орқали буни исботлашга ҳаракат қиламан.

 Мен Европага кетишни истайман. Бунинг устига Шота Арвеладзе билан орамизда тушунимовчилик бор. Қайсидир учрашувда у мени захирага олди. Мен ҳафа бўлиб қўл бермадим. Кейинги учрашувларда эса мени захирада қолдиришни бошлади. Ўйиннинг охирида, беш ёки ўн дақиқа қолганида туширарди. Бу вақт оралиғида нима қилиш мумкин? Мен ўйин темпимни йўқотдим. Яхши ўйнасам ҳам барибир шу ҳолат такрорланаверди. Ҳозирги жамоамда эса мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. 

Мен ўйинларим орқали буни исботлашга ҳаракат қиламан.  Фаолиятимда илк бор легионерга айландим. Легионер доим ҳамма жойда маҳаллий ўйинчилардан кучли эканлигини исботлаши керак. Шахсан мен бу клубдаги жамоадошларимга қараганда чиройли ўйин намойиш этишим зарур. Хорижда ўйнашнинг кўп афзалликлари бор. Сиз шахс сифатида ўсишга эришасиз. Бундан ташқари ҳозир футболчи сифатида улғайишим учун ажойиб фурсат. Икки мамлакат футболини таққослайдиган бўлсак фақат ўйин услубида бироз фарқни кўришимиз мумкин. Икки мамлакат чемпионати ҳам кучли. Умуман олганда ҳар бир чемпионатнинг ўзига хос кучли томонлари бўлади. Беларусда кўпроқ Европага яқин бўлган услубда ўйнашади”.

Сайтимиз ходимлари номидан Жасур Яхшибоевга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Жасур Абдураимов (“Пахтакор” жамоаси мураббийи): Биринчи галда уни бувиси ва бобосига раҳмат айтмоқчиман. Улар Жасурни болалигида машғулотларга олиб келишарди ва олиб кетишарди. Ўзи ҳам яхши одам ва кучли футболчи. Агарда унга эркинлик бериладиган бўлса кўп нарсалар қила олади. Жасурга ўхшаган футболчилар кам. Соғлик ва саломатлик тилайман. Европада ҳам ўзбек футболи номини муносиб ҳимоя қилишига тилакдошман.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика