UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  1 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  6 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  2 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

Европада коронавирус алангаланиб кетишига ЕЧЛ ўйинлари сабаб бўлдими? Янгиликлар

Европада коронавирус алангаланиб кетишига ЕЧЛ ўйинлари сабаб бўлдими?

Шифокорлар фикрича, клублар ўртасидаги асосий турнирни аввалроқ тўхтатиш керак эди.

Бир ой олдин Чемпинолар лигаси 1/8 финал босқичининг жавоб учрашувлари ўтказилган эди. Шундан сўнг, коронавирус пандемияси туфайли мусобақа тўхтатилди. Шифокор ва олимлар мазкур баҳслар касалликнинг қитьа бўйлаб кенг миқёсда тарқалиб кетишига сабаб бўлди, деб ҳисоблашади. Тиббий мутахассислар ушбу ўйинларни "барчаси бошланган ўйин" ёки "биологик бомба" деб аташади. Биз ЕЧЛнинг қайси ўйинлари ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятга жиддий таъсир кўрсатганини аниқладик.

"Лион" — "Ювентус" (1:0): "барчаси бошланган ўйин"

Томошабинлар сони: 57 335

Франциянинг "L'Equipe" нашри ёзишича, ушбу ўйин Францияда коронавирус тарқалишида муҳим рол ўйнаган. Газетада итальян ишқибозларининг оқими минтақада касалликлар сонининг кўпайиши учун бош сабаб бўлиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

Маҳаллий касаба уюшмаси раҳбари Марсель Гарригу-Граншамп:

"Бу ўйин ўтказилмаслиги керак эди. Лионга фақат Пьемонт вилоятидан эмас, ўша пайтда хавф зонаси ҳисобланмаган бутун Италия ҳудудидан ишқибозлар ташриф буюрганди".

"Аталанта" — "Валенсия" (4:1): "биологик бомба"

Томошабинлар сони: 44 236

Шифокорлар мазкур учрашув Италияда коронавирус тарқалишининг асосий сабаби эканини таъкидлашди. Мамлакатдаги шифохоналардан бирининг пульмонология бўлими бошлиғи Фабиано Ди Марко "OK Diario" нашрига берган интервьюсида шундай деди: 

"19 февралда Бергамонинг 40 минг аҳолиси "Аталанта"ни қўллаб-қувватлаш учун "Сан-Сиро"га ташриф буюрди. Улар автобус, поездларда ташриф буюришди. Афсуски, бу биологик бомбага айланиб кетди".

Италиялик иммунолог Франческо Ле Фош:

"Ўша баҳсдан кейин 1 ой ўтди. Стадионда одамлар жипс жойлашган, бақириқлар, эйфорияга берилиганлар бир-бирини қучоқлаган... Буларнинг барчаси вирус тарқалишига ёрдам бериши мумкин.

Бергамо мэри Джорджио Гори ўша ўйин туфайли коронавирус нафақат Италияда, балки Испанияда тарқалишига сабаб бўлганини ҳам айтди:

"Ўша пайтда чинакам вазиятдан хабаримиз йўқ эди. Италияда биринчи бемор 23 февраль куни аниқланган. Агар вирус олдинроқ тарқалган бўлса, "Сан-Сиро"га йиғилган 40 минг мухлиснинг барчасига юққан бўлиши мумкин. 

Аммо инфекция тарқалишининг эписентри "Альцано Ломбардо" шифохонаси бўлиши ҳам мумкин. У ерда ноаниқ пневмония билан оғриган беморлар бошқа касаллар, шифокор ва ҳамшираларга вирусни юқтирган".

"Ливерпуль" — "Атлетико" (2:3): "жиддий қабул қилинмади"

Томошабинлар сони: 52 267

Ливерпуль соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Мэтью Эштоннинг таъкидлашича Юрген Клопп ва "Атлетико" ўртасидаги ўйин шаҳарда коронавирус инфекциянинг кучайишига олиб келган. Учрашув 11 март куни ўтказилганди. Эслатиб ўтамиз, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу куни вазиятни пандемия деб эълон қилганди.

Мазкур учрашувлар ўтказилган паллада Хитой Европа мамлакатлари жуда узоқ ва етиб бўлмасдек туюлганди. Натижада, касаллик тезкорлик билан алангаланиб кетди. Аммо ҳозир инфекциянинг тарқалиши секинлашгани таъкидланмоқда. Катта эҳтимолки, еврокубоклар яна тикланса, пандемиянинг иккинчи тўлқинини қўзғатиб юбормаслик учун томошабинларсиз ўтказилади.

Фахриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика