Европа лигаси. Ярим финал ўйинлари қачон бўлади?

Mirjalol Normatov
12 авг 2020, 02:04
Бугун Европа лигасининг 1/4 финал учрашувлари якунига етди.

Унга кўра "Базель"ни мағлуб этган "Шахтёр" ҳамда "Вулверхэмптон"ни мусобақадан чиқариб юборган "Севилья" Европа лигаси ярим финалига йўлланма олди. Шу орқали ушбу жамоалар финалга чиқиш йўлида мос равишда "Интер" ҳамда "Манчестер Юнайтед" тўсиғидан ўтиши керак бўлади.

Ушбу учрашувлар 17 ҳамда 18 август тунида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

"Севилья" - "Манчестер Юнайтед". 17 август 00:00

"Интер" - "Шахтёр". 18 август 00:00

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia