Европа Чемпионлар Лигаси. Гуруҳ босқичи рекордлари!

Aziz Tukhtamuradov
17 дек 2014, 19:00
Леонел Мессининг рекорд қайд этиши оддий ҳолга айланиб қолди. Лекин, ЕЧЛнинг гуруҳ ўйинларида Луис Адриано, Хави Эрнандес ва Франческо Тотти каби футболчилар томонидан ҳам ўзига ҳос рекорд қайд этилди.

- Месси 6 та ўйинда 8 та гол киритди ва Чемпионлар Лигасидаги голлари сонини 75 тага етказди. Бу унинг ЕЧЛ рекордчиси ҳисобланган Раулдан (71 гол) ўтиб кетиши учун етарли бўлди;



- "Шахтёр" ҳужумчиси Луис Адриано гуруҳ ўйинларида 9 та гол киритиб Роналдунинг рекордини такрорлади;



- "Барселона" футболчиси Хави Эрнандес ЕЧЛда кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчига айланиб олди - 146 та ўйин;

- "Реал" гуруҳ босқичи ўйинларида икки маротаба барча ўйинда ғалаба қозонган илк жамоага айланиб олди;


- 24 та гол ўтказиб юборган БАТЭ энг кўп гол ўтказиб юбориш бўйича антирекордни такрорлади;

- "Манчестер Сити"га гол киритган "Рома" сардори Франческо Тотти турнир тарихида гол урган энг ёши катта футболчига айланиб олди. ЦСКАга қарши ўйинда эса у натижасини яхшилаб олди. Унинг кўрсаткичи 38 ёш 59 кунлик;

- Учинчи турда "Рома"ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратган "Бавария" уч маротаба 7 та гол киритиб ғалаба қозонган илк жамоага айланди. Бунгача мюнхенликлар 2009 йилда "Спортинг" (7:1), 2011 йилда "Базел"ни (7:1) шунча гол киритиб ютгандилар;

- БАТЭни 7:0 ҳисобида ютган "Шахтёр" биринчи бўлимда олтита гол киритган илк жамоага айланди;



- Учинчи турнинг биринчи кунида умумий ҳисобда жамоалар 40 та гол киритишди.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›