Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар
19 авг 2015 14:00
Янгиликлар
Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар
"Базель" - "Маккаби" Тель-Авив
"Базель" "Маккаби" билан 4 маротаба тўқнаш келган. Ушбу жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар 2013/14 йилги мавсумга тўғри келади. Икки ўйин ЕЧЛ саралаши доирасида бўлиб ўтган бўлса, қолган иккитаси Европа Лигаси 1/16 финал доирасида бўлиб ўтган. Швейцарияликлар Мурат Якин қўл остида ўз майдонидаги иккала ўйинда ҳам ғолиб бўлган. Исроилда бўлиб ўтган ўйинларда эса дуранг қайд этилган.
Ушбу мамлакатлар жамоалари ўртасидаги 10 та ўйиндан 5 тасида Швейцария вакиллари ғалаба қозонганлар. Биргина ўйинда эса исроилликларнинг қўли баланд келган.
"Валенсия" - "Монако"
"Валенсия" ўз майдонида францияликларга қарши бўлиб ўтган 8 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Фақатгина бир маротаба 2012/13 йили ЕЧЛ 1/8 финалида ПСЖга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган.
"Селтик" - "Мальме"
Бугун "Селтик"ка қарши жамоанинг собиқ футболчиси Йо-Инге Бергет майдонга тушиши кутилмоқда.
"Мальме" бош мураббийи Оге Харейде 2012/13 йилда "Хельсинборг" сафида майдонда ҳаракат қилган ва ЕЧЛ саралашида "Селтик"ка имкониятни бой бериб қўйган. Шунингдек, швецияликлар футболчиси Маркус Розенберг дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборади.
"Рапид" - "Шахтер" Донецк
"Рапид" 1985/86 йилги мавсумда "Динамо"дан 1:4 ҳисобида ютқазганидан сўнг ҳеч қачон ўз майдонида украин жамоаларига мағлуб бўлмаган.
"Шахтёр" Австриядаги икки ўйинда ҳам мағлубиятга учраган. Биринчиси, 2002/03 йил УЕФА кубогида "Аустрия"га 1:5. Иккинчи маротаба эса 2006/07 йили ЕЧЛ саралашида "Зальцбург"га 0:1 ҳисобида ютқазган.
"Скендербеу" - "Динамо" Загреб
"Скендербеу" илк маротаба ЕЧЛнинг плей-офф саралашига чиқди ва ҳар қандай ҳолатда ҳам еврокубокларнинг гуруҳ босқичида ўйнаган илк албан жамоаси сифатида тарихга киради.
Ушбу ўйин "Динамо"нинг 18 ёшли албаниялик ярим ҳимоячиси Эндри Чекичи учун алоҳида аҳамиятга эга: "Менинг отам чақалоқлик пайтимда "Скендербеу"да ўйнаган. Унинг ушбу баҳсда кимга мухлислик қилишига шубҳам йўқ. Албатта, "Динамо" ва ўз фарзанди учун", - дейди футболчи.
Фикрлар