Европа чемпионатида энг кўп мағлубиятга учраган жамоа ҳақида биласизми?
31 май 2016 00:01
Янгиликлар
Европа чемпионатида энг кўп мағлубиятга учраган жамоа ҳақида биласизми?
Дания Европа чемпионати финал босқичи тарихида энг кўп рақиблари томонидан мағлуб этилган жамоа сифатида пешқадамлик қилмоқда.
Ушбу мусобақага йўлланмани ололмаган Дания ўз тарихида 8 маротаба Европа чемпионатида иштирок этган. Улар умумий ҳисобда 27 ўйинда майдонга тушиб, шуларнинг 14 тасида мағлубиятга учрашган. Даниянинг бу кўрсаткичи ҳозирча энг ёмони бўлиб турибди. Энг қизиғи, Дания ўтказилган 27 ўйиндан фақатгина 7тасида ғалаба нашидасини суришган.
Шунингдек, Дания 1992 йилдаги қитъа чемпионатида бош совринни қўлга киритганди.
Даниянинг Европа чемпионатларидаги тўплар нисбати: 30-43.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар