Еврофутбол. Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган жамоалар
06 окт 2015 19:00
Янгиликлар
Еврофутбол. Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган жамоалар

"Челси". АПЛнинг 8-тури якунига етди ҳам-ки, Моуриньо шогирдлари ўзларига кела олмаяптилар. АПЛда 16-ўринда туриш "аристократлар"га ярашмайди.

"Арсенал". Бир қараганда "канонирлар"нинг Премьер-Лигадаги ишлари жойида. Бироқ, ЕЧЛнинг ўтган икки турига назар ташлайдиган бўлсак Венгер шогирдлари бекорга ушбу рўйҳатга киришмаган.

"Ювентус". А Серияда кетма-кет 4 мавсумдан бери чемпионликни ҳеч кимга бермай келаётган туринликлар айни пайтда Италия чемпионатида 12-ўринни эгаллаб турибдилар.

"Милан". Михайлович шогирдлари айни пайтда А Серия турнир жадвалида "Юве" билан ёнма-ён кетмоқдалар.

"Боруссия М". Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"си ўтган мавсумда Бундеслигада учинчи ўринни эгаллаганди. Жамоанинг Германия чемпионатидаги бу йилги натижаси эса 5 та кетма-кет мағлубият, камига ЕЧЛда ҳам иккала ўйинда мағлуб бўлди.

"Марсель". Бьелса кетганидан сўнг ҳам жамоанинг ишлари юришмаяпти. Клуб айни пайтда Франция чемпионатида 16-ўринни банд этган

"Краснодар". Ўтган мавсумда чемпионлик учун курашган Одил Аҳмедов жамоадошлари ушбу мавсумда "Уфа", "Терек", "Урал" каби жамоаларга қарши ўйинларда ҳам ғалаба нималигини билмаяптилар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар