Еврофутбол. Ҳафтанинг қизиқарли ва муҳим кадрлари (ФОТО)

Aziz Tukhtamuradov
9 мар 2015, 15:45
Маттьеллонинг жиддий жароҳати, Мессидан эса навбатдаги рекорд. Ҳафта сўнггида Европа яшил майдонларида кузатилган муҳим воқеаларнинг суратларини томоша қилинг!

Кейннинг дубли "Тоттенхэм"га КПР устидан ғалаба учун етарли бўлди. (2:1)


Англия Кубоги ярим финалига йўлланма олган "Астон Вилла" жамоасининг мухлислари ўз хурсандчиликларини майдонга тушиб олиб нишонладилар


"Ливерпуль" Кубок бахсида ўз майдонида "Блэкберн"ни мағлубиятга учрата олмади, Шкртел эса жароҳат олди (0:0)


Ҳафтанинг энг кутилмаган натижаларидан бири Бильбаода қайд этилди. "Реал" "Атлетик"ка имкониятни бой бериб қўйди (0:1)


"Атлетико" "Валенсия" билан муроса кўчасини танлади (1:1)


"Барселона" "Райо Вальекано" устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди, Месси эса испан футболи тарихида 32-хет - трикни қайд этиб рекордчи бўлиб олди


"Вольфсбург" 2015 йил ҳисобидан илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди ("Аусбург" - 0:1)


Это'О эса "Сампдория"даги илк голини киритишга муваффақ бўлди (Кальяри - 2:0)


"Милан" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди ("Верона" - 2:2)


"Кьево" футболчиси Федерико Матьелло "Рома"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олди (0:0)


"Интер" устидан иккита тўп фарқи билан олдинда бораётган "Наполи" якунда ғалабани ушлаб қола олмади (2:2)


"Кёльн" футболчиси Энтони Ужа эчки билан футбол тарихидаги ғайриоддий гол нишонлашлардан бирини амалга оширди


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru