Еврофутбол: Ҳафтанинг эътиборга молик воқеалари (ФОТО)

Aziz Tukhtamuradov
10 мар 2014, 10:08
«Бавария»нинг навбатдаги йирик ғалабаси, «Манчестер Сити»нинг кубокдан чиқиб кетиши ва бошқалар...

Жеймс Перч (чапда) «Уиган»нинг ғалаба тўпини киритди ва «Ман Сити»ни мусобақадан чиқариб юборди.




Марсело Кришитиану Роналдунинг тўп узатишидан сўнг уик-энднинг чиройли голларидан бирининг муаллифига айланди.




Давид Вилья«Сельта» билан ўйинда дубл қайд этди.




Антонио Ди Натале «Милан» дарвозасига ўзининг А сериядаги 184-голини киритди ва турнир тарихидаги тўпурарларнинг Топ-10лигига кириб олди.




Оливье Жирунинг дубли«Арсенал»нинг «Эвертон» устидан ғалабасини таъминлади.




Томас Мюллер (ўртада) «Бавария»нинг навбатдаги йирик ғалабасида фаол иштирок этди.




Доимгидек Карлос Тевес «Юве»нинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Бу сафар қурбон «Фиорентина»!




«Вердер» ўйинчиси Аарон Хант fair-play нима эканлигини барчага кўрсатиб қўйди.




Клас-Ян ХунтеларнингХет-триги(чапда) «Шальке»га икки йирик мағлубиятдан сўнг 3 очкони тақдим этди.




Дэвид Мойес ҳурсанд – «МЮ» нихоят ғалаба қозонди.




Терри жамоадоши Это’Они гол билан табрикламоқда.




sports.ru сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia